|
Андрей!!! Я заранее извиняюсь за свою некультурность и за неграмотность. Дело в том что,я вам отправляю рассказ покойного отца,на узбекском языке.Я которым людям просил перевести этот рассказ,выражали опасение.Так как народ Узбекистана живут в угнетение и на изгнание...Из за того основной часть население скитались по всему миру... Рассказ написан в художественном стиле.Надеюсь,Вам не будет особой проблемы в точности перевода. Дадамнинг ҳикояси... Қадрли Андрей Малахов!!! Тошкентдан салом... Ҳаёт шундай даврларга тўқнаш келаркан-ки, оддий инсоний фазилат ноёб бебаҳо ҳусусиятга,хатто мўъжизага тенгланиб қоларкан. Кўп телевизор кўриш имконим йўқ.Лекин Сизнинг кўрсатувларингизни, меҳр балқиган чеҳрангизни кўришга ҳамиша муштоқ бўламан...Сизга узоқ саодатли умр тилаб мақсадга ўтай... Дадам рахматли Бердиали Имомов 1922 йил туғилган,фан доктори профессор,Ватан Уруши Қатнашчиси,Биринчи даражали “Ватан уруши ордени”,“қизил юлдуз ордени”, “учинчи даражали шухрат ордени”, сохиби эди(1996 йил вафот этган). 2005 йил 9 майда Москвада “Фашизм Устидан Қозонилган Ғалаба”нинг 60 йиллиги муносабати билан парад ўтказилди.Бунда СНГнинг ҳамма президентлари иштирок этишди.Парадни шархлаётган диктор СНГ президентларини аксариятининг дадаси фронтда жанг қилганликларини, хусусан Лукошенконинг дадаси фронтда офицер бўлгани, Сафармурод Ниёзовнинг дадаси жанг қилгани хатто у “қизил юлдуз” ордени олганини,мен учун кутилмаганда В.В Путиннинг дадаси ҳам урушда қатнашгани, “Освенцом концлагерида асирликда бўлгани ва у ердан қочгани ҳақидаги маълумотни эшиттирганда,вужудим титроқдан жимирлаб кетди... 1995 йил хали Путин,ҳозирги Путин даражасига етмаган,фамилияси онда-сонда қулоққа чалинадиган пайт эди...Дадам билан телевизор кўриб ўтириб,у Путин фамилияни эшитганида мендан “Пусин дедими?” деб сўрадилар. (фронтда олган контузиялари қулоқларини оғирроқ қиб қўйганди),мен “Путин” деб тўғриладим...Дадам яна тўғри эшитмай “Пучин?” деб сўрадилар.Нариги ён тарафларида ўтирган онам рахматли “Вой худойим-ей Путин,Пу-у-т-и-н. “Т” эшиттингизми “Т”деб кетидан ярим пичирлаб “шу қулоқдан олгандан кўра чакакдан олса бўлмасмиди-я”деб дадамга эшиттирмай киноя қилдилар(дадам дағалгина одам эдиларда).Дадам “Путин...”Энди тўғри эшитдимми?деган маънода менга қараганларида мен “ҳа” ишора қилдим.Дадам мийиғда жилмайиб,”бу фамилияни иккинчи марта эшитишим” деб воқеани сўзлаб кетдилар. Дадамиз Урушда “Рейхстаг”нинг тўртинчи қаватигача жанг қилиб чиққанини, кўрсатган жасоратлари(зеро у тоифа одамларнинг фронтда ўлимга тик борган ҳар бир куни жасорат-у қаҳрамонликларга тўла бўлган) Хатто Польша яқинидаги “Освенцом концентрацион лагеридаги асирларни озод этишдаги жангда қанташганларини баъзиларини бутун тафсилотлари билан,баъзиларини умумий тарзда биз фарзандлар эшитгандик.Путин фамилияси билан боғлиқ фронт воқеаси эса мен учун ўша куни навбатдаги янгилик бўлди. Дадамнинг ҳикояси : Концлагерга биз бостириб киргач аскарларимиз лагер коменданти ва унинг ортидан гумашталарини ёқасидан бўғиб келтирдикда, қамоқхона камераларини бирма-бир очтира бошладик.Турли миллат вакиллари турли тилда чувурлашиб камералардан оқаётган дарё каби чиқиб кела бошладилар. Бир камерани очганимизда чала жон ётган йигирма чоғли тутқинларга дуч келдик.Уларнинг ичида жон таслим қилганлари ҳам,жон талаш бир-бирлари устига айқашиб ётганлари ҳам бор эди. Кўплашиб улар орасидан хали тирик ётганларини биз аскарлар битта-биттадан кўтариб олиб ташқарига чиқа бошладик.Мен ҳам ўлар ҳолатга етган тутқинлардан бирини кўтаришга шайландим. Камоқхонани ишғол қилиш оғир кечиб,жангда анча хоригандим. Қийналиб кўтарсам керак деб ётган асирни кучаниб кўтаргандим,пахтадек енгил кўтарилиб кетди.Шўрлик асирнинг қоқ суяклари қўлимга ботаётганидан.овқатсиз қолганига анча бўлгани биланарди.Мурдадек рангпар,қуруқ суяк асирларни кўтариб олиб чиқиш жараёни оғир кечди. Қамоқхона йўлаги очиққа интилаётган бошқа асирлар билан тўла эди.Қўлимизда кўтариб олган бехол,хушсиз асирлар билан қадам босиш янада машаққат... Тирбанд, тиқилинч, талотумда қадамлаш янада майдалаб.секинлаб борарди. Олдимда кетаётган жангчимиз,кўлидаги тутқинни жон берганини айтиб қолди.Орқароғимдан яна бир жангчимизни “мое тоже” деганини эшитиб хавотир билан қўлимдагига “Эй...Меня слышешь,Меня слышешь...”У бехол “слышу” деди.Унга мен “Мы вас освободили... Ты держись...Хорошо? Почему молчишь? Ты не мольчи...Скоро выйдем на воздух и тебя отправим медсанчасть”.У “мне тяжело дышать” деди. Мен : “ещё чут-чуть осталось... Только глаза не закрой...” Узундан-узун тор.дим,нам қамоқхонанинг йўлаги,бошқа махбуслар тирбанд йўлакда ур-йиқит қилиб ошиқишларидан биз жангчиларга-ям ҳаво етишмай бўғилиб тез-тез ҳарс-ҳарс нафас олардик. Қўлимдагини ур-йиқитда эзиб қўйишмасин ва енгилроқ нафас олсин деб,уни штанга кўтарган каби даханимгача кўтариб олдим.Бу етмагандек у “Оставь меня,всеровно невыживу”деб алаҳлаб жаврарди.Жахлим чиқиб “Еб твою мать ты обязань выжить,если нехочешь лучще скажи, я сам тебя прямо здесь задушу. Зачем мне таскаться сдохнутым ”. У сулайганча индамади.Назаримда гўё сўзламаса ўлиб қолаётгандек туюларди. Гапга солиш учун ундан “Как твоё фамилия”деб сўрадим...У “Путин” деди.Мен “Путин? Разве такое фамилия бывает?” десам у “бывает” деди.Унга ҳарсиллаганча “ты наверно башкирд или татарин?” дедим, у “нет русский” жавоб қилди.Мен “а можеть ты на половину русский?” . У “чисто русский” деди...Ниҳоят...Тирик олиб чиқишга муяссар бўлдим.Ташқари медсанчастьдан келган оқ халатли эркак-аёлларга тўлиб кетган эди.Улардан бири мени кўриши билан олдимга чопқиллаб келди.Тутқинни улар учун тайёрлаб қўйилган от аравага олиб бориб ётқиздим.Унга сўнгги бор “вот видешь теперь уже всё нормально” дедимда,у билан хайрлашдим. Диктор Президент Путиннинг отаси “Освенцомдан қочган” деб эълон қилганди.Дадам эса яна битта Путинни Освенцомдан олиб чиққан бўлса...Во ажаб дадам халос этган ўша Путин,Владимир Путиннинг дадаси бўб чиқиши эҳтимол эмасми? Владимир Путиннинг дадаси ўшанда концлагердан қочган-у,балки фашистлар уни яна тутиб олмаганмикин? 2005 йил хаж ибодатига кетишдан аввал яқинларимдан рози-ризолик сўраб чиқдим.Чунки хаж сафарига отланган банда ўлимни бўйнига олиб кетиши вожиб. Шуни назарда тутиб дадам рахматлининг ҳикоясини сафар олдидан эълон қилишга қарор қилдим.Интернетга мақола тарзида ташладим... Ёдимда йўқ негадир ўшанда ниманингдир андишасига бориб исми шарифимни тахаллус билан ёзгандим.Хаждан соғ-саломат қайтиб келгач билишимча бу мақолани ўнлаб сайтлар бир-биридан қўчириб, рус тилига ҳам таржималаб эълон қилишибди. Дадамнинг Освенцом ҳикояси ҳаққоний эканини аниқлаш учун,балки Москвадаги Марказий Харбий Архивни титкилаш зарурмикин?У ерда қайси жангчи қайси қисмда жанг қилган,қайси жангда қанча фашистни ўлдирганигача аниқ ёзилган бўлади. Қадрли Андрей...Марказий Осиё ва Қозоғистон юртларида 70 000 000 инсон яшайди...Россия Президентига юзма-юз икки оғиз гапим бор...Таклиф фикримни В.В.Путин маъқул кўрса,у шунча инсон тақдири ва келажагига беқиёс ижобий таъсир этиши ҳеч гапмас. Санжарали Имомов. Тошкент шаҳар Улфат кўча Юрист,драматург. уй 10. тел :+998903552022 Скайп :Sanjar1965
(орфография письма сохранена)
|
|
|